Интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлар орқали жуда кўп малумот олиш масканига айланган.
Ўтган ҳафта Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерт дастури афишасини 50 дан ортиқ санъаткорлар ўз шахсий саҳифаларига жойлаб, хонандага омад тилашди. Булар орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ҳам бор. Шу вақтгача Раҳимхоннинг Раҳматуллаевнинг концерт афишасини инстаграмга жойлаб, унга омад тилаши у ёқда турсин ҳатто бирга суратга тушганини кўрмаганмиз. Бу ҳолат Раҳматуллаевда ҳам кузатилмаган. Сардор ва Улуғбек ўртасида муносабати чиндай ҳам илиқлашган кўринади. Интернетдаги узунқулоқ гапларга қараганда Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Сардор Раҳимхон август ойи охирларида Москвага сафар қилишган. Икки собиқ дўстнинг муносабатлари тикланишига эса Назарбеков сабабчи бўлган. Бу сафардан кейин эса Раҳимхон дўстига омад тилаб, унинг концерт афишасини шахсий саҳифасига жойлади. Хуллас, бу тахминда жон борга ўхшайди.