Хамюртимиз Нодир Маҳмудов Хитойда “Drujba burger” филиалини ишга туширди.
4 сенятбрдан бошлаб Хитойнинг Гуанжо шаҳрида “Drujba burger” номидаги мамлакатимиздаги машҳур овқатланиш тармоғининг илк халқаро шаҳобчаси ўз ишини бошлайди. “Бу ресторанни очиш ишларига икки ойдан зиёдроқ вақт кетди” - дейди ресторан директори Нодир Маҳмудов. Бундан 15 йил муқаддам пойтахт Тошкентда ўз ишини бошлаган “Drujba burger” овқатланиш тармоғи жуда тез тилга тушди. Айни дамда уларнинг сони 5 тага етган. Жорий йилнинг охирига қадар шу номдаги яна иккита овқатланиш шаҳобчасига ишга туширилиши режалаштириляпти. 2009 йилда мазкур бренд асосчиси Нодир Шодиметов автоҳалокат сабаб дунёдан кўз юмган эди. Шундан буён унинг ишини турмуш ўртоғи давом эттириб келяпти. Гуанжодаги илк халқаро филиалини эса Нодир Шодиметовнинг шогирдларидан Нодир Маҳмудов бошқаради. Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча йил аввал марҳум Нодир Шодиметовнинг меросхўрлари ўртасидаги низолар Ўзбекистон Республикаси Олий Судида кўрилган эди.
Қамариддин Шайхов