Собиқ вазир Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги таркибидаги янги блокни бошқарадиган бўлди.
Азим Аҳмадхўжаев Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги таркибидаги янги блокни бошқарадиган бўлди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Рақамли иқтисодиёт Ўзбекистон тараққиётининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Уни амалга ошириш соҳасида ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантириш бўйича янги блок ташкил қилмоқда. Давлат раҳбари фармони билан уни Азим Аҳмадхўжаев бошқаради.