...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аёлни аввал зўрлаб, сўнг ўлдирган ўзбекистонликлар ҳибсга олинди


15:16, 06.10.2018 Олам
 18 478

Уларга нисбатан жиноий иш очилган.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи муассаса ходимлари аёлни жинсий зўрлаш ва ўлдиришда гумон қлинаётган шахсни қўлга олди. Гумонланувчи Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган.
 
Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бошқармаси берган маълумотга кўра, 7 сентябрь куни Александр Матросов кўчасидан 33 ёшли аввал зўрлаб, сўнг ўлдирилган аёлнинг жасади топилган.
 
Тергов тахминларига кўра, икки нафар жиноятчи 7 сентябрь тунда қурбонга ҳужум қилганлар, уни зўрлаб, сўнг ўлдирганлар.
 
Ушбу жиноятни содир этишда гумонланиб икки нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан ҳар икки гумонланувчига айблов эълон қилинган ва жиноий иш очилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Жиноят Санкт-Петербург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!