...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аёл ўзга сайёрликни эслатувчи фарзандини эмизишдан бош тортмоқда


10:09, 14.03.2017 Олам
 8 806

Ёш она ўғлини кимдир лаънатлаганини айтиб, уни нафақат она сути билан боқиш, балки қўл теккизишни ҳам истамаяпти.

Ҳиндистоннинг Бихар шаҳрида яшовчи 28 ёшли аёл кўринишидан қип-қизил гўштни эслатувчи, ўзга сайёраликка ўхшайдиган чақалоқни дунёга келтирди.

Болакайнинг териси қаттиқ, баъзи ҳаётий органлари нотўғри ривожланган.

Аёл ўғлини кимдир лаънатлаганини айтиб, уни нафақат она сути билан боқишдан, балки қўл теккизишдан бош тортмоқда. Бу ҳақда “International Business Time” хабар қилди. 

Аслида, болакай январь ойида дунёга келган. Бироқ у ҳақдаги маълумот ОАВ вакилларида яқиндагина пайдо бўлди.

Шифокорлар томонидан текширувлардан ўтказилган 28 ёшли она организмида ҳеч қандай касаллик белгиси ёки инфекция топилмаган.

“Мен соғлом фарзандни дунёга келтираман, деб ўйлагандим. Бундан кейин нима қилишимни ҳам, қандай яшашимни ҳам билмаяпман”, дейди аёл.

Шифокорлар болага арлекин ихтиози ташҳисини қўйишди. Ушбу касаллик ирсий тери касаллиги саналади.

Тиббиёт ходимларининг айтишларича, болакайнинг танасидаги ёриқларда бактериялар пайдо бўлган. Шу сабабли ҳам болакай узоқ яшай олмаслиги мумкин.

Ёдингизда бўлса, биз сайтимиз орқали 2016 йил июнь ойида Ҳиндистоннинг Махараштра штатида танаси “балиқ тангачалари” билан қопланган қизалоқ туғилгани ҳақида хабар  берган эдик.

Шифокорлар ўша қизалоққа ҳам арлекин ихтиози ташҳисини қўйган эди. Ҳозир қизнинг ҳаёт ёки вафот этгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бироқ унинг ота-онаси гарчи фарзандлари шундай қўрқинчли касаллик билан туғилган бўлса-да, ундан воз кечишмаганди. 

Маълумот учун, болакай Ҳиндистонда арлекин ихтиози билан туғилган иккинчи чақалоқдир.  

Тарихда эса бундай касаллик билан туғилган чақалоқлар ҳақидаги маълумотлар 1750 йиллардаёқ пайдо бўлган. Дунё миқёсида ҳар 300 минг боланинг биттаси арлекин ихтиози билан туғилади.
Умида Якубова

Теглар:Ҳиндистон Арлекин ихтиози 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!