...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аёл кўпроқ товон пули олиш учун асранди фарзандини 7 йил мобайнида оч қолдирган


12:28, 14.11.2017 Олам
 5 615

Хабарларга кўра, 11 ёшли боланинг вазни 10 килограммни ташкил этган. Ҳозирда у...

Россиянинг Магадан вилоятида яшовчи аёл кун кечириш учун етим бола асраб олиб, уни очликка маҳкум этди. Аслида турмуш ўртоғи бўла туриб, бу режасини ёлғиз амалга оширган аёл аввалига бола асраб олди, кейин эса уни оч қолдирди. Унинг режаси бўйича боланинг аҳволини кўрган масъуллар шахслар ногиронлик учун қўшимча пул тўлашлари керак эди...
 
Маълумотларда қайд этилишича, аёл болага одатдаги озиқ-овқатлардан бермаслик ҳамда турли сунъий препаратлар ичириш йўли билан болада ошқозон-ичак тракти касаллигини пайдо қилган ва касаллик аломатларини мутахассисларга “намойиш” қилган.
 
Тиббиёт ходимларининг хулосасига кўра, 2010 йил 25 октябрда асраб олинган болага “бир йиллик ногиронлик нафақаси” қайд этилиб, қўшимча маблағ, компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар тўланиши белгиланди.
 
Аёл кейинчалик ҳам болада ногиронлик аломатларини сақлаб қолиш учун деярли 7 йил давомида уни оч қолдирган. Хабарларга кўра, 11 ёшли боланинг вазни 10 килограммни ташкил қилган.
 
2010 йил 13 ноябрдан 2017 йил 15 августгача ёлғон йўл билан федерал бюджетдан 1,5 миллион рубль маблағ ўзлаштирилган. Пулларни аёл ўзи истаганича сарфлаган.
 
Аёлга нисбатан кичик ёшдаги боланинг саломатлигига зарар етказгани ва фирибгарлиги учун жиноят иши қўзғатилган.
 
Бола эса бошқа бир оиланинг қарамоғига топширилган. Ҳозирги вақтда боланинг аҳволи қониқарли эканлиги айтилмоқда. Бироқ боланинг соғлиғига йиллар давомида етказилган зарар асоратлари энди уни бир умр “таъқиб” қилиши мумкинлиги таъкидланган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Асранди бола Товон пули Фарзанд Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!