...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аҳолига киновидео кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинди


14:39, 08.04.2018 Жамият
 3 123

Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби белгиланди

Жорий йилнинг 6 апрель куни Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.
 
Қарор билан “Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ:
 
  • “Ўзбеккино” Миллий агентлиги тизимидаги киновидео-томоша ташкилотларига кириш чипталари нархи Агентлик томонидан, бошқа киновидео-томоша ташкилотларига кириш чипталарининг нархи ушбу ташкилотларнинг ўзлари томонидан мустақил белгиланади;
  • киновидео-томоша ташкилотлари муайян киносеанс бошланишидан камида 30 дақиқа аввал белгиланган киносеансга чипталар савдосини бошлаши шарт.
  • кинозалга кириш сеансдан камида 15 дақиқа олдин бошланади;
  • етти ёшгача бўлган болалар вояга етган кузатувчи ҳамроҳлигида, болалар учун белгиланган нархларда кириш чиптаси билан кинозалга киритилади;
  • репертуарда режалаштирилган фильм киносеанс учун кинозалга йиғилган томошабинларнинг сонидан қатъи назар чипта сотилган бўлса намойиш қилиниши шарт;
  • киносеанс вақтида видеокамера, телефон, планшет ва бошқа рақамли электрон жиҳозлардан фойдаланиш, намойиш этилаётган фильмни видео-фото тасвирга олиш, баланд овозда гаплашиш ва бошқа томошабинларга халақит бериш тақиқланади;
киновидео-томоша ташкилотлари кинофильмларни сифатли намойиш қилиш, томошабинларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳожатхона, она ва бола хонаси, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш воситаларидан бепул фойдаланишга имконият яратиб берилиши шарт.
Икром Раҳмон

Теглар:киновидео Ўзбекккино 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар