...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ахборот уруши: Шуҳрат Нуралиевни аввал “ўлдириб”, кейин “тирилтиришди”!


19:50, 22.11.2017 Шоу-бизнес
 19 435

“Таҳририят” тасдиқланмаган хабарни бергани учун ўқувчиларидан узр сўради ҳам...

“Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 11-моддасида Оммавий ахборот воситалари эълон қилинаётган ахборотнинг тўғрилигини текшириб кўришлари шарт ва улар ахборот берувчи билан биргаликда унинг тўғрилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар, деб кўрсатиб қўйилганини барча журналистлар жуда яхши билишади, билишмаса, буни билишга мажбурлар.
 
Бугун ўлим билан курашаётган таниқли актёр Шуҳрат Нуралиевнинг вафот этганлиги тўғрисида “ўқувчиларидан”  “суюнчи” олган “Kun.uz” интернет нашри бир неча дақиқа ўтар-ўтмас актёрнинг ҳаёт эканлиги борасида қайта хабар берди.


 
Тўғри, интернет нашри ўз хабарида тузатиш қилиб, “Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг жонлантириш бўлимида оғир аҳволда қолаётгани”ни маълум қилди.
 
Ўз навбатида “Таҳририят” тасдиқланмаган хабарни бергани учун ўқувчилардан узр ҳам сўради, лекин...
 
Ана шу лекин кишини ўйга толдиради.
 
Айни дамда актёр Шуҳрат Нуралиев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг жонлантириш бўлимида оғир аҳволда ётибди. У шифокорларнинг доимий назоратида. "Kun.uz"нинг хабарисиз ҳам актёрнинг онаси, рафиқаси, уч нафар фарзанди, жигарлар, яқин қариндошлари, ҳамкасблари, дўстларининг қандай аҳволда эканини тасаввур қилиш қийин эмас. Наҳот, унинг вафот этгани ҳақида тасдиқланмаган хабарни тарқатишдан олдин улар журналистнинг кўз ўнгидан ўтмаган бўлса? Уларга етказилган “маънавий” зарарни қоплашнинг имкони борми?! Йўқ, албатта...
 
Энг ҳайратланарлиси, аввал “ўлдириб”, кейин “тирилтириш” кимга ва нима учун керак, деб ўйлаб қоласан киши.
 
Журналистика касб этикасида ҳам аввало инсонийлик, инсоннинг шаъни, қадр-қиммати ҳисобга олиниши керак эмасми?

“Ҳамкасбларимиз” Шуҳрат Нуралиевга оид бу хабарни текширмасдан, бу алфозда беришдан нима мақсадни кўзлаганликлари бизга қоронғу. "Qalampir.uz" ижодкорлари эса барча ОАВларга дўстона қўл узатган ҳолда "Kun.uz" ва ундаги ходимларга нисбатан ҳеч қандай адоватда эмаслигини маълум қилади. Ҳар ҳолда "қозонимиз" бир, мақсадимиз бир...

Теглар:Шуҳрат Нуралиев Интернет-нашр Текширилмаган хабар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мухаббат
13:48 24.11.2017

Нима учун тасдикланмаган хабарни босиб чикарасила бунинг учун ким жавоб беради.Бу хабар оиласи якинлари учун канчалик огирлигини факат жигарларини йукотган одамгина тушинади.Нахотки инсонни хаёти сизлар учун бир уйинчокдек булса бу ишилар учун конун олдида жавбо беришила керак эди.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!