Янги ўринбосар “Хавфсиз шаҳар” комплексини яратиш бўйича лойиҳани ўз вақтида ва кенг миқёсида, сифатли амалга оширишга масъул бўлади.
“Миродил Сангилов “Хавфсиз шаҳар” комплексини яратиш бўйича лойиҳани ўз вақтида ва кенг миқёсида, сифатли амалга оширишга масъул бўлади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, ушбу лавозим Президентнинг 29 августдаги “Ахборот-коммуникацион технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан жорий этилган эди.