Ёнғиннинг сабаблари бугун, 19 январь кунининг биринчи ярмида маълум қилинди.
Аввалроқ, Қозоғистон Ички ишлар вазирининг ўринбосари Ерлан Тургумбаев Ақтўбеда ёниб кетган автобус иши юзасидан брифинг ўтказгани, ёнғиннинг сабаблари бугун, 19 январь кунининг биринчи ярмида маълум қилиниши ҳақида хабар берган эдик.
Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаевнинг маълум қилишича, автобус ЙТҲга учрамаган, жиноий фаолият излари ҳам йўқ.
“Бу кўпроқ бахтсиз ҳодисага ўхшайди.
Омон қолганларнинг кўрсатмаларига қараганда, ёнғин автобус салонида келиб чиққан. Салонда дастлаб заҳарли тутун тарқала бошлаган ва бу йўловчиларнинг газдан заҳарланишга олиб келган.
Эшиклар очилиши билан салонга кислород кирган ва автобус ичидан портлаган”, дея тахмин қилган Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири.
Қолаверса, автобуснинг биринчи қаватида юкларнинг кўплиги тепада ўтирган йўловчиларнинг зудлик билан ташқарига чиқишига тўсқинлик қилган бўлиши ҳам мумкинлиги айтилмоқда.