Ҳалокат сабаби маълум эмас, ҳодиса жойида қутқарувчилар ишламоқда.
Мексиканинг жанубида жойлашган Чьяпас штатидаги тоғли туманда автобус йўлдан 90 метр четга чиқиб кетди. Натижада 17 киши ҳалок бўлди. 31 нафари эса жароҳат олди.
Воқеа Гватемала чегараси яқинидаги Мотосинтла шаҳри атрофида содир бўлган. Қутқарув хизматининг маълумотларига кўра, автобус Тинч океани соҳилларида ўтказилган диний амалиётлардан қайтаётган йўловчиларни олиб келаётган эди.
Ҳалокат сабаби маълум эмас, ҳодиса жойида қутқарувчилар ишламоқда.
Мексика президенти Энрике Пенья Ньето қурбонлар оиласига Twitter орқали таъзия билдирган.