Италиянинг ҳукумати мамлакатда, газнинг узилиб қолиши ортидан фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги борасида хабарларни тарқатди.
Шунингдек, бу портлаш талофати инсонларнинг вафот этиши ва жароҳатланиши билан тўхтамади, балки энди Европанинг айрим давлатлари аҳолиси бир неча кунга мутлоқо газсиз қолишлари ҳам мумкин.
Жумладан, Россия томонидан Италияга етказиб бериладиган газ, айнан мана шу газ тақсимоти станцияси орқали ўтганлиги сабабли ҳам, Италияга узатилаётган газ тўхтаб қолди. Портлаш оқибатлари бартараф этилгунга қадар Италиянинг катта ҳудуди аҳолиси газдан фойдалан олишмайди.
Италия ҳукумати, мамлакатда газнинг узилиб қолиши ортидан фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги борасида хабарларни тарқатди.
Бундан ташқари, катта эҳтимол билан Словения ва Хорватия давлатларида ҳам газ билан муаммолар юзага келиши айтилмоқда. Чунки, Европанинг жануби ва жанубий-шарқий қисмига асосан газ Австрия орқали етказиб берилади.