Австриялик овчи шу кунларда оммалашиб бораётган “Pokemon Go” ўйинини ўйнаётиб, марихуана экилган боғни топиб олди.
Вайберн коммунасидаги иссиқхоналардан бирига кирган “овчи” кучли ва шубҳали ҳидни сезган ва полицияга хабар берган. Дарҳол етиб келган полиция бу тақиқланган ўсимлик эканлигини аниқлаб, ер участкаси эгаларини ҳибсга олишга муваффақ бўлди.
“Pokemon Go” ўйини 6 июль куни мобиль дастур сифатида тақдим этилган бўлиб, у қўшимча реал элементлардан иборатлиги туфайли оммалашишга эришди. Ўйин мақсади виртуал покемонларни излаб топиш ва қўлга олишдир.
Айтиш керакки, мазкур ўйин сабаб дунёда кўплаб ноодатий воқеалар юз бермоқда. Июль ойида америкалик қиз покемон қидириб, мурдага дуч келган. Мазкур ўйин сабаб дунё миқиёсида кўплаб ҳалокатлар рўй берди. Бир қанча мамлакатларда хавфсизлик нуқтайи назаридан “Pokemon Go” ўйинини ўйнаш тақиқлаб қўйилди.