...
МЕНЮ
ONLINE TV

Австралияда эронлик эркак БМТ вакиллари билан “қасдлашиб” ўзини ёқиб юборди


12:15, 29.04.2016 Олам
 3 980

Ўзини ёқиб юборган 23 ёшли эронлик мигрантнинг танаси 50 фоиз куйди ва вафот этди.

Австралиянинг Миграция ишлари бўйича вазири Питер Даттон мамлакатдаги Науру муҳожирлар лагерида яшаётган муҳожирлардан бири ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берди. Мигрант БМТ вакилларининг кўзи олдида ўзини ёқиб юборди.  Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Мазкур воқеа 26 апрель, сешанба куни БМТнинг муҳожирлар бўйича Олий комиссари бошқармаси вакиллари лагерга ташриф буюрган пайтда содир бўлди. 23 ёшли эронлик мигрант ўзини ёқиб юбориши натижасида танасининг 50 фоизи куйган. Шифокорлар эса унинг аҳволи оғир эканлигини айтган.
 
Даттоннинг айтишича, қутқарув хизмати ходимлари жабрланувчини самолётда шифохонага олиб бормоқчи бўлишган,  лекин беморнинг аҳволи оғир бўлгани учун бу ишни зудлик билан амалга оширишнинг имкони бўлмаган. Эронлик мигрант Брисбендаги шифохонага ётқизилган.   Вазир Даттонннинг маълум қилишича, бугун, 29 апрель куни   жабрланувчи вафот этди.
 
Мигрант нима сабабдан ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар берилмади,  бироқ лагердаги бошқа бир эронлик мигрантнинг сўзларига кўра,  марҳум БМТ вакиллари билан олиб борган музокаралардан ҳафсаласи пир бўлган ва ўзини ёқишга қарор қилган.  Маълум бўлишича,  марҳум муҳожирлар лагерида уч йил яшаган. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Австралия БМТ Науру 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!