Ўзини ёқиб юборган 23 ёшли эронлик мигрантнинг танаси 50 фоиз куйди ва вафот этди.
Мазкур воқеа 26 апрель, сешанба куни БМТнинг муҳожирлар бўйича Олий комиссари бошқармаси вакиллари лагерга ташриф буюрган пайтда содир бўлди. 23 ёшли эронлик мигрант ўзини ёқиб юбориши натижасида танасининг 50 фоизи куйган. Шифокорлар эса унинг аҳволи оғир эканлигини айтган.
Даттоннинг айтишича, қутқарув хизмати ходимлари жабрланувчини самолётда шифохонага олиб бормоқчи бўлишган, лекин беморнинг аҳволи оғир бўлгани учун бу ишни зудлик билан амалга оширишнинг имкони бўлмаган. Эронлик мигрант Брисбендаги шифохонага ётқизилган. Вазир Даттонннинг маълум қилишича, бугун, 29 апрель куни жабрланувчи вафот этди.
Мигрант нима сабабдан ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар берилмади, бироқ лагердаги бошқа бир эронлик мигрантнинг сўзларига кўра, марҳум БМТ вакиллари билан олиб борган музокаралардан ҳафсаласи пир бўлган ва ўзини ёқишга қарор қилган. Маълум бўлишича, марҳум муҳожирлар лагерида уч йил яшаган.