...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ассанж ўзини полиция қўлига топширишга тайёр эканини билдирди


15:36, 04.02.2016 Олам
 2 672

2012 йилдан бери Лондондаги Эквадор элчихонасида сиёсий бошпана остида яшаётган Ассанж ниҳоят алоқага чиқди.

“Викиликс” асосчиси Жулиан Ассанж БМТ унинг қўлга олинишини қонуний деб тан олгудек бўлса,  Буюк Британиядаги Эквадор элчихонасидан чиқиб ўзини полиция қўлига топширишини маълум қилган, дея хабар беради “Vesti.ru” нашри. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали эълон қилган. Қисқа муддат ичида БМТ унинг қўлга олиниши билан боғлиқ масалани кўриб чиқади. Агар унинг ҳибсга олиниши қонунга хилоф деб топилса, у озод этилиши ҳам мумкин.

“Агар БМТ менинг Буюк Британия ва Швеция борасида мағлубиятга учраганимни эълон қилса, мен жума куни, куннинг ярмида элчихонани тарк этаман ва аппеляцияга ҳам умид қилмаган ҳолда Британия полицияси қўлга олишига розилик билдираман. Агар мен ғолиб чиқсам ва давлат вакиллари ноқонуний ҳаракатларни амалга оширган бўлса, у ҳолда менга паспортимни қайтариб беришларини ҳамда мени тўхтовсиз ҳибсга олишга ҳаракат қилишга нуқта қўйишларини сўрайман”, – дейди Ассанж.

Эслатиб ўтамиз, Ассанж 2012 йилдан бери Лондондаги Эквадор элчихонасида яшириниб келяпти. Қамоққа олишга бўлаётган ҳаракатларни у сиёсий ҳаракат деб билмоқда. Чунки у махфий ҳужжатлар борасидаги сирларни билгани учун ҳам АҚШ томонидан экстрадиция қилиниши мумкинлигини айтмоқда.

Wikileaks лойиҳаси 2006 йили ишга туширилган ва унда бир неча йилар давомида махфий ҳужжатлар борасидаги маълумотлар чоп этиб борилган. Айниқса АҚШ дипломатик хизмати билан боғлиқ ҳужжатлар ҳалқаро ташкилотнинг назаридан четда қолмаган.

Маълумот учун, Жулиан Ассанж 2010 йили Лондонда Швеция ҳуқуқ тартибот органлари томонидан номусга тегиш айблови билан қўлга олинган ва уни зудлик билан экстрадиция қилишни талаб қилган. 2012 йили у Лондондаги Эквадор элчихонасидан сиёсий бошпана беришларини сўраган ва ўша вақтдан бошлаб элчихонада яшамоқда.

Теглар:Жулиан Ассанж БМТ Эквадор элчихонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!