...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Чемпионлик тасодиф эмас ёхуд Ўзбекистон муддатидан олдин кейинги босқичда


03:47, 17.08.2018 Спорт
 3 356

Ушбу ғалаба Равшан Ҳайдаров шогирдларига муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини тақдим қилди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун (Индонезияда) Осиё ўйинларининг иккинчи тури доирасида Қатар терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.
 
Учрашув олдидан Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов футболчилар билан учрашиб, уларга омад тилади.
 
Чиройли ўйин ва ғалаба билан Ўзбекистондаги миллионлаб футбол мухлисларини, бутун халқни хурсанд қилиш зарурлигини айтиб ўтди.
 
Албатта, бундан руҳланган олимпия терма жамоаси аъзолари Қатарга қарши ажойиб ўйин кўрсатиб, рақиб дарвозасига 6 та гол уришга муваффақ бўлди.
 
38-дақиқада Забиҳулло Ўринбоев ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқада Икром Алибоев жаримадан ажойиб гол киритиб, ҳисобни 2:0га етказди. Иккинчи бўлимни фаол бошлаган футболчиларимиз тезкор гол киритишга муваффақ бўлдилар.
 
Достон Ҳамдамов 46-дақиқада рақибни чиройли тарзда алдаб, дарвозани ишғол қилди – 3:0. 49-дақиқада Жавоҳир Сидиқов бўш қолган дарвозага осонлик билан тўпни йўллаб ҳисобни 4:0 га етказган бўлса, 53-дақиқада Жалолиддин Машарипов ўзига нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг пенальтидан гол киритди ва ҳисоб 5:0га етди. 74-дақиқада Бобир Абдихолиқов рақиб хатосидан унумли фойдаланган ҳолда ҳисобни жуда йирик кўринишга олиб келди – 6:0!
 
Ушбу ғалаба Равшан Ҳайдаров шогирдларига муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини тақдим қилди. Ўзбекистон кейинги учрашувни Таиланд терма жамоасига қарши ўтказади.
 
Осиё ўйинлари. Қатар ОТЖ – Ўзбекистон ОТЖ 0:6.
 
Гол: З.Ўринбоев (37), И.Алибоев (43), Д.Ҳамдамов (47), Ж.Сидиқов (49), Ж.Машарипов (53), Б.Абдихолиқов (74).
 
Қатар ОТЖ: М.Бадриддин, Т.Салмон, У.Алимадий, Т.Алмуҳаза, А.Ҳесаба, М. Ал Шаммарий, Н.Ал наср,Ж.Омар, М.Фараж, А.Ал Саадий, О. Ал Аҳмад.
 
Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев, Аббос Отахонов, Достон Турсунов, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Икром Алибоев, Одил Ҳамробеков, Достон Ҳамдамов, Жавоҳир Сидиқов, Жалолиддин Машарипов, Забиҳулло Ўринбоев.
Акмалхон Эшонхонов Индонезиядан махсус

Теглар:Осиё ўйинлари Қатар Ўзбекистон ОТЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!