...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ashgabat–2017: Ўзбекистон футзалчилари иккинчи ўйинда ҳам йирик ғалабага эришди!


12:42, 20.09.2017 Спорт
 2 491

Бугун соат 19:00 Афғонистон–Ўзбекистон, эртага соат 19:00 Ўзбекистон–Хитой ўйинларини кузатинг!

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси кеча, 19 сентябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида давом этаётган Ёпиқ иншоотлардаги бешинчи Осиё ўйинларининг “B” гуруҳи 3-турида Мальдив ороллари футзалчиларига қарши баҳс олиб борди.
 
Ўйин давомида катта устунликка эга бўлган Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 9:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Мазкур гуруҳнинг яна бир ўйинида БАА футзалчилари Хитойни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Эслатиб ўтамиз, дастлабки турда дам олган Ўзбекистон футзал термаси ўз иштирокини иккинчи турдан бошлади ва БАА футзалчиларини 5:1 ҳисобида таслим қилганди.
 
Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари
Футзал. “B”гуруҳи
19 сентябрь, сешанба
 
Ўзбекистон–Мальдив ороллари 9:1
 
Голлар: Константин Свиридов (2, 8), Фарҳод Абдумавлонов (2), Ҳусниддин Нишонов (10, 35), Даврон Чориев (23), Феруз Фаҳриддинов (34), Илҳом Ҳамроев (39), Машраб Одилов (40) – Аҳмад Насим (6)
 
Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов.
 
Захира: Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Феруз Фаҳриддинов, Тимур Садиров, Илҳом Ҳамроев, Даврон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Акмал Хазратқулов, Ҳусниддин Нишонов.
 
“В” гуруҳи 3-турида БАА ва Хитой термалари ўзаро баҳс олиб борди. Беллашув амирлик футзалчиларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.
 
Қуйида “B” гуруҳининг қолган учрашувлари тақвими билан танишинг:
 

 
Бугун, 20 сентябрь, чоршанба
 
16:45 Хитой–Мальдив ороллари
 
19:00 Афғонистон–Ўзбекистон
 
 
Эртага, 21 сентябрь, пайшанба
 
16:45 БАА–Афғонистон
 
19:00 Ўзбекистон–Хитой
 
Эслатма: учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.
 
Маълумот учун, футзал турнирида 17 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Иккита гуруҳда бештадан, битта гуруҳда тўртта ва яна бир гуруҳдан уч жамоа ўрин олган.
 
Гуруҳларда 1- ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олишади. 1/4 финал ғолиблари ярим финалга чиқишади.
 
Ярим финалда ғалаба қозонган жамоалар финалда чемпионлик учун курашса, мағлуб бўлган икки жамоа эса бронза медаллари учун баҳслашади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Футзал Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ashgabat–2017 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!