...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ashgabat–2017: Ўзбекистон футзал терма жамоаси стартни йирик ғалаба билан бошлади!


12:40, 19.09.2017 Спорт
 2 527

Бугун, Тошкент вақти билан 19:00 Ўзбекистон–Мальдив ороллари учрашувини томоша қилинг.

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотлардаги ҳисоб бўйича бешинчи Осиё ўйинлари давом этмоқда.
 
Кеча, 18 сентябрь куни Ўзбекистон футзал терма жамоаси дастлабки учрашувини ўтказди.
 
“B” гуруҳидан ўрин олган Баҳодир Аҳмедов шогирдлари БАА футзалчиларига қарши баҳс юритиб, 5:1 ҳисобида йирик ғалаба қозонишди.
 
Мазкур гуруҳнинг яна бир ўйинида Афғонистон футзал термаси Мальдив ороллари вакилларини 6:1 ҳисобида таслим қилди.
 
Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари
Футзал, “B”гуруҳи
 
18 сентябрь, душанба
БАА–Ўзбекистон — 1:5
Голлар: Ҳамад Али ал-Шамси (19) – Артур Юнусов (9), Даврон Чориев (13), Фарҳод Абдумавлонов (20), Дилшод Раҳматов (27), Константин Свиридов (34).
 
Мальдив ороллари–Афғонистон 1:6
 
Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини иккинчи турдан бошлади. Бунгача Афғонистон, БАА, Мальдив ороллари ва Хитой ўзаро ўйинлар ўтказган эди.
 
Афғонистон–Хитой — 6:1
 
Мальдив ороллари–БАА — 1:3
 
Демак, иккинчи турдан кейин “В” гуруҳи жадвали қуйидагича кўриниш олди.
 

 
Қуйида “B” гуруҳи учрашувлари тақвими билан танишинг:
 
19 сентябрь, сешанба
16:45 Хитой–БАА
19:00 Ўзбекистон–Мальдив ороллари
 
20 сентябрь, чоршанба
16:45 Хитой–Мальдив ороллари
19:00 Афғонистон–Ўзбекистон
 
21 сентябрь, пайшанба
16:45 БАА–Афғонистон
19:00 Ўзбекистон–Хитой
 
Эслатма: учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.
 
Маълумот учун, футзал турнирида 17 та жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда.
 
Иккита гуруҳда бештадан, битта гуруҳда тўртта ва яна бир гуруҳдан уч жамоа ўрин олган.
 
Гуруҳларда 1- ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олишади. 1/4 финал ғолиблари ярим финалга чиқишади.
 
Ярим финалда ғалаба қозонган жамоалар финалда чемпионлик учун курашса, мағлуб бўлган икки жамоа эса бронза медаллари учун баҳслашади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Футзал Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ashgabat–2017 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!