Агар терма жамоа бугун ғалаба қозонса, ярим финалда Японияга қарши баҳс олиб боради.
Бугун, 23 сентябрь куни футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг чорак финалида Вьетнам терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Учрашув Тошкент вақти билан 19:00 да бошланиши режалаштирилган.
“Ашхобод-2017”
Футзал, Чорак финал
23 сентябрь
19:00. Вьетнам–Ўзбекистон
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун ғалаба қозонса, ярим финалда кучли таркибдаги Японияга қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ашхободдаги Ёпиқ иншоотлардаги бешинчи Осиё ўйинларининг “B” гуруҳидан ўрин эгаллашиб 4 учрашувда 2 ғалаба ва 1 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этишди.
“А” ва “В” гуруҳларда 1- ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олишди. 1/4 финал ғолиблари ярим финалга чиқишади.
Ярим финалда ғалаба қозонган жамоалар финалда чемпионлик учун курашса, мағлуб бўлган икки жамоа эса бронза медаллари учун баҳслашади.