28 июль куни “Хитой ва Шарқий Африка ўртасидаги алоқалар: қадимдан бугунги кунгача” номли Халқаро форум ташкил этилган.
Ушбу форумда хитой, кения ва америкалик археологлар Кения ҳудудидан Чжен Хе денгиз саёҳатлари даврига мансуб бўлган ҳамда генетик жиҳатдан хитойликларга қариндош бўлган уч нафар қадимги одамлар суяк намуналари топилганини эълон қилдилар.
Олимларнинг таъкидлашича бу одамлар Африка ҳудудида узоқ вақт мобайнида ҳаёт кечиришган. Буни улар томонидан бунёд этилган уй-жой намуналаридан билиш мумкин.
Аввалроқ, Хитой ҳукумати Шри Ланка ҳукумати билан мамлакат жанубида жойлашган Ҳамбантота чуқур денгиз порти юзасидан 1,1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги келишувга эришгани ҳақида хабар қилган эдик.
Маълумот учун, хитойлик сайёҳ Чжен Хе Мин сулоласи даврида Ҳиндихитой, Ҳиндистон, Арабистон ярим ороллари ва Шарқий Африка бўйлаб саёҳат қилган. Суматра, Ява, Шри Ланка ороллари ва Ҳинд океани қирғоқлари бўйлаб сузиб Африкага экспедиция уюштирган.
Манбааларда келтирилишича, Чжен Хе асли келиб чиқиши бухоролик бўлган Саид Ажал ал-Дин Умар авлодларидан бўлиб, хитойликлар билан аралашган мусулмонлардан ҳисобланади.