...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аргентинада руҳий хаста одам ҳужум қилган қиз вафот этди


14:58, 25.11.2016 Олам
 4 651

Вафот этган ўсмир Россия фуқароси эди.

Аргентинада руҳий хаста бемор ҳужум қилган 15 ёшли ўсмир вафот этди, деб ёзади “360tv.ru” нашри.
 
Маълумотларга кўра, 15 ёшли Россия фуқароси бўлган қизга бундан 1 ой аввал, сайлгоҳда руҳий хаста бўлган эркак пичоқ билан ташланган.
 
Шу йилни 11 октябрь куни руҳий хасталикка чалинган, асл касби ветеринар бўлган 27 ёшли Мариано Бонетто шаҳардаги сайлгоҳларнинг бирида дўсти билан итни сайр қилдириш учун айланиб юрган 18 ёшли Нурия Коутога пичоқ билан ташланади ва унга 17 марта тиғдан жароҳат етказади.
 
Нурия ерга йиқилгач, у қоча бошлайди. Кутилмаганда, унинг олдидан россиялик ўсмир қиз чиқиб қолади. Руҳий хаста-қотил унинг курак ва қорин қисмига икки мартадан жами 4 марта пичоқ санчади.
 
Аслида, Бонетто унга бундан ҳам кўпроқ жароҳат етказиши мумкин эди. Бироқ, сайлгоҳдаги йўловчилардан бири воқеага гувоҳ бўлади ва шиша идиш ва қўлидаги пичоқ билан бошига Бонеттонинг бошига уради.
 
Афсуски, фожиадан 2 ҳафта ўтиб, Нурия вафот этади. Бугун, 25 ноябрь куни эса россиялик ўсмир қиз ҳам вафот этди.
 
Бонетто эса қамоқхона кўринишидаги руҳий хасталар муассасасига юборилди. 
Умида Якубова

Теглар:Аргентина Россия Қотиллик Руҳий хаста 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!