...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москва ва Вашингтон бир вақтнинг ўзида Чехияга “ҳужум қилди”


14:44, 25.11.2016 Олам
 4 376

Россия ва АҚШ ҳакерликда айбланаётган россиялик Евгений Никулинни бир вақтнинг ўзида қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.

Россия ва АҚШ бир вақтнинг ўзида ҳакерликда айбланиб Чехияда қўлга олинган россиялик Евгений Никулинни экстрадиция қилишини сўраб Прагага мурожаат қилган.
 
Чехия Республикаси Адлия вазирлиги матбуот котиби Тереза Шейбалованинг айтишича, сўров ҳақидаги ҳар иккала ҳужжат бир вақтнинг ўзида етиб келган. Бу ҳақда “Vz.ru” нашри хабар берди.
 
“Сўровлар етиб келди. Икки давлат ҳам Евгений Никулинни қўлга киритишга уринмоқда. Чехия Адлия вазирлиги ушбу ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бугун ёки эртага шаҳар прокуротурасига юборилади”, дейди Тереза Шейбалова.
 
Прага прокуратураси икки ҳужжатни ҳам кўриб чиқиши ва уларни Чехия пойтахтининг шаҳар судига юбориши керак. Россиялик Евгений Никулинни экстрадиция қилиш ҳақидаги қарорни суд ҳал қилади. Қарор чиқаришда Чехия Республикаси Адлия вазирлигининг иштироки инкор этилмайди.
 
Евгений Никулин 5 октябрда қўлга олинган. Прага шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида қўлга тушган Никулин ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва шифохонага ётқизилган. Полиция бўлиб ўтган воқеа тафсилотларини ошкор қилмаган. Прага давлат суди Евгений Никулинни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарган.
 
Калифорния суди Евгений Никулинни ҳакерлик ҳужуми уюштирганликда айбламоқда.
 
Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнестнинг айтишича, Прагада қўлга олинган россиялик АҚШ Демократлар партиясининг маълумотлар базасига ҳужум қилган ва АҚШ Адлия вазирлиги ва ФБР махфий текширувлари иштирокчиси ҳисобланади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:АҚШ Россия Экстрадиция Евгений Никулин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!