...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аракандаги нотинчлик сабаб яна гўдаклар қурбон бўлмоқда


14:26, 06.09.2017 Олам
 3 354

Бангладешга кетаётган қочоқлар кемаси ҳалокатга учради. Оқибатда 5 нафар бола сувга чўкиб кетди...

Мьянмада рўй бераётган нотинч вазият сабаб юзлаб, минглаб роҳине мусулмонлари мамлакатни тарк этишга мажбур бўлишмоқда.
 
Бангладешга қочишни мақсад қилган бир неча кема йўловчилари қирғоқ яқинида ҳалокатга учрашди, оқибатда 5 нафар бола қурбон бўлганлиги хабар қилинмоқда.
 
Ҳозиргача қирғоқнинг турли жойларидан бешта қизалоқ ва бир нафар ўғил болаларнинг жасадлари топилди. Маълумотларга кўра, қочоқлар бўлган 3–4 та кема Наф дарёсига чўкиб кетган.
 
Аввалроқ, ҳарбий ҳужумлар оқибатида Бангладешда жон сақлаш мақсадида Мьянмадан қочиб кетган қочоқлар кемаси ҳалокатга учраб, оқибатда бегуноҳ болаларнинг жасадлари сув устидан топилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Миграцияни ташкиллаштириш халқаро ташкилотидан хабар беришларича, Мьянманинг Аракан штатида 25 августдан буён рўй бераётган нотинч вазият сабаб қарийб 124 минг қочоқ роҳине мусулмонлари Бангладешга ўтиб кетишган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Мьянма Наф дарёси Аракан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!