...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арабистонлик куёв тўйдан 2 соат ўтиб келин билан ажрашди


10:27, 27.10.2016 Олам
 12 118

Никоҳ шартномасига кўра келин ижтимоий тармоқларга сурат жойлаштирмаслиги керак эди, аммо...

Кеча, 26 октябрь куни Саудия Арабистони фуқароси тўйдан 2 соат ўтиб, келин билан ажрашди. Бу ҳақда“The Independent” хабар қилади.
 
Никоҳ шартномасига кўра, келин ижтимоий тармоқларга ҳеч қачон сурат жойлаштирмаслиги керак бўлган. Бироқ келинчак шартномани бузган равишда, тўйдаги суратларни Snapchat дастури орқали ўз дўстларига юборган.
 
Бундан хабар топган куёв эса тўй ўтганидан 2 соат ўтиб, келин билан ажрашган.
 
Келинчакнинг оиласи, куёвни ўта шафқатсизликда айбламоқда. Бироқ Саудия Арабистони қонунларига кўра, эркак тўйдан сўнг, ҳеч бир сабабларсиз бир томонлама ажримга эга бўлиши ва никоҳни бекор қилиши мумкин. Аёллар эса ажрим учун ё турмуш ўртоғи ёки бўлмаса суднинг рухсатини олишлари керак.
 
Маълумот учун, Саудия Арабистонидаги ажримларнинг ярми айнан янги оила қурган келин-куёвлар ўтрасида содир бўлмоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Саудия Арабистони Келин Куёв Ажрим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!