Бу маълумотни ҳайдовчилар ва гувоҳлар ўз кўрсатмаларида тасдиқлашган.
Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати автобуснинг ёниб кетишининг сабаби ҳақидаги биринчи маълумотни берди. Бу маълумотга кўра, автобус салонида бензинда ишлайдиган очиқ олов манбаининг мавжуд бўлгани ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган. Бу маълумотни ҳайдовчилар ва гувоҳлар ўз кўрсатмаларида тасдиқлашган.
Бу дастлабки тахминлардан бири. Ҳозирги вақтда воқеа жойида ишчи гуруҳ ишламоқда, якуний хулоса берилмаган.
Бундан олдин ҳам сайтимизда худди шундай тахминлар борлиги ҳақида маълумот берилган эди.