Адвокат етказилган маънавий зарар учун жабрланувчилар вакиллари қанча товон пули талаб қилаётганини айтган.
Ақтўбедаги туманлараро махсус судда кеча, 3 октябрь куни адвокат етказилган маънавий зарар учун жабрланувчилар вакиллари қанча товон пули талаб қилаётганини айтган. Бу ҳақда “Казинформ” хабар бермоқда.
Суд жараёнида видеоконференцалоқа йўли билан иштирок этаётган 22 нафар жабрланувчининг вакиллари ҳар бир ҳалок бўлган ўзбекистонлик учун 150 миллион тенге (408 минг 702 доллар) талаб қилган.
“Суд жараёнида иштирок этаётган 22 нафар вакил маънавий зарар сифатида ҳар бир ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси учун 150 миллион тенге сўраяпти. Улар айбдорларга энг оғир жазо ва маънавий зарар сифатида ҳар бир қурбон учун 150 миллион тенге талаб қиляптилар”, деган адвокат Акжан Акилов.
Маълумки, бу иш бўйича беш киши айбдор деб суд қилиняпти. жумладан, уч нафар автобус ҳайдовчиси, МЧЖ таъсисчиси ва механиги. Суд давомида улар ўз айбини тан олмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 январда Ақтўбе вилоятининг Ирғиз районида 52 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус ёниб кетган эди. Ҳодисада беш киши – уч нафар ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи омон қолган эди.