...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг санкцияларни узайтирганидан Россия аламзада


11:25, 04.03.2016 Олам
 3 541

Вашингтон Россияга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди

Кеча, 3 март куни АҚШ Россияга қарши санкцияларни яна узайтирган эди. Вашингтоннинг бу қароридан Россия таассуфда қолди. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков пайшанба куни мухбирларга айтди, дея ТАСС хабар берди.

Песков журналистларнинг “Кремль АҚШ Россияга қарши санцияларни узайтирганини қандай баҳолайди?”, – деган саволига “Таассуф билан”, – дея жавоб берди. Оқ уй расмийлари АҚШ президенти Барак Обама Украинадаги инқироз учун Россияга қарши киритилган санкцияларни бир йилга узайтиргани ҳақида хабар берган эди.

АҚШ ва бир қатор Ғарб давлатлари Россияни Украинадаги воқеаларнинг кескин тус олишида ҳамда Қрим ва Севастополни ўз ҳудудига қўшиб олишда айблаб, 2014 йилда унга қарши санкциялар эълон қилган эди. Санкциялар Россиянинг бир қанча фуқаролари, ҳукумат расмийлари ва Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович ҳукумати расмийларига нисбатан ҳам киритилган. Бундан ташқари, Россиянинг баъзи компаниялари ва ишбилармонлари, шу билан бирга Донецк ва Луганск Халқ Республикаларининг раҳбарлари ҳам санкциялар остида қолди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия АҚШ Барак Обама Дмитрий Песков Кремль Украина Қрим Янукович 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!