АҚШ давлат департаменти котиби Рекс Тиллерсон, биринчи марта элчихонанинг кўчирилиш муддатлари тўғрисида гапирди.
Бундан олдин, АҚШнинг элчихонасини Қуддусга кўчириш учун бир неча йил керак бўлишини билдиришганди. Чунки, элчихонани Қуддусга кўчириш учун янги бино қурилиши ёки дипломатик ваколатхона ўз вазифасини бажариши учун учун биронта бинони мослаштиришда, хавфсизлик талабларига жавоб беришини таъминлаш керак бўларди.
Бу тўғрида АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам ўз чиқишларида гапирган. Бу чиқишларда бирон марта ҳам элчихонани Қуддусга кўчириш вақти тўғрисида фикрлар билдирилмаган эди.
Исроилнинг The Times of Israel нашрининг хабар беришича, АҚШ давлат департаменти котиби Рекс Тиллерсон, биринчи марта элчихонанинг кўчирилиш муддатлари тўғрисида гапирди. У ўз сўзида, “Элчихонани Қуддусга кўчириш яқин орада рўй бермайди, эҳтимол бу уч йил, балки яна ҳам кўпроқ муддатдан кейин амалга оширилиши мумкин”, деган.