...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг асосий рақиби Россия ҳам, Хитой ҳам эмас. Балки…


21:05, 01.05.2018 Олам
 8 629

2018 йил март ойида АҚШнинг давлат қарзи 21 триллион долларга етиб, тарихий максимумни қайд этди.

АҚШнинг асосий рақиби – Россия ҳам, Хитой ҳам эмас, балки унинг давлат қарзларидир, деб таъкидламоқда “National Interest” нашри.
 
Нашрнинг ёзишича, расмий Вашингтон аста-секин техник дефолтга яқинлашмоқда. АҚШ Конгрессининг бюджет бўйича бошқармаси берган маълумотларга кўра, ҳозирда дефицитнинг соф босими ЯИМнинг 1,6 фоизини ташкил қилмоқда. 2022 йилда бу кўрсаткич 2,7 фоизга етади.
 
Вазиятдан чиқиш учун икки йўл таклиф қилинмоқда: мажбурий ҳаражатларни қисқартириш ёки солиқларни ошириш. Аммо ҳар икки йўл ҳам Конгресс томонидан тўхтатиб қўйилиши эҳтимоли юқори.
 
Нашрнинг таъкидлашича, ижтимоий ҳаражатларни сақлаб қолишнинг ягона йўли дефицит ва қарзларни бир четга суриб қўйишдир. Мудофаа ва ижтимоий ҳаражатларни сақлаб қолган ҳолда шу йўлдан борилса, 2019-2023 йиллар оралиғида дефицит 30 фоизгача ўсади. 2018 йилдан 2028 йилгача дефицит 81 фоизга етиши мумкин.
 
Энг хавфли нуқтада АҚШ қарийб 1,2 триллион доллар миқдоридаги облигацияларга эга хитой ва япон кредиторлари ёрдамида қарзи бўйича қайта келишувга эришишга ҳаракат қила бошлайди.
 
Маълумот ўрнида, 2018 йил март ойида АҚШнинг давлат қарзи 21 триллион долларга етиб, тарихий максимумни қайд этди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ қарз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!