...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШлик профессор: “2018 йилда учинчи жаҳон уруши бошланиши эҳтимоли бор бешта ҳудуд”


16:58, 16.12.2017 Олам
 15 940

Америкалик профессор Роберт Фарли бу зиддиятларни ўрганиб чиқиб, 2018 йилда учинчи жаҳон урушининг бошланишига сабаб бўлиши мумкин бўлган бешта ҳудудни белгилаб берган.

Бугунги кунда дунёда турли зиддиятлар кўпайиб бормоқда. Бундай зиддиятлар айрим йирик давлатларнинг қарама-қаршилиги ёки давлатларнниг ичидаги нотинчликлардан келиб чиқмоқда. Америкалик мудофаа ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича мутахассис, профессор Роберт Фарли бу зиддиятларни ўрганиб чиқиб, 2018 йилда учинчи жаҳон урушининг бошланишига сабаб бўлиши мумкин бўлган бешта ҳудудни белгилаб берган.
 
Фарлининг фикрига кўра, хавфлилик жиҳатидан биринчи ўринда турадиган зиддият, Корея ярим оролида вужудга келган. Профессор бу ҳудудни, ҳозирги даврдаги мавжуд халқаро муносабатларнинг энг хавфлиси ва жиддийси, деб баҳолаган. Бунинг сабаби, Шимолий Кореянниг ядровий қуролларни яратиш борасида катта муваффақиятларга эришгани ва Трамп бошчилигидаги АҚШ маъмуриятининг кучсиз дипломатиясидир. Бу ердаги ҳар қандай кичик хато, учинчи жаҳон урушининг бошланишига сабаб бўлиши мумкин.
 
Учинчи жаҳон урушини келтириб чиқариши мумкин бўлган иккинчи ҳудуд, бу – Тайвандир. Хитой ҳозирги вақтда, бу ҳудуддаги ўз фаоллигини оширмоқда, америкаликлар эса у ерга қурол-яроғ етказиб беришни кўпайтирмоқда. Дипломатларнинг фикрича, АҚШ ҳарбий кемалари бу давлатнинг қирғоқларига етиб келганда, Хитой бу ҳудуднинг куч билан “қўшиб олинганини” эълон қилади.
 
Энг хавфли ҳудудлар учлигини, Украина давлати якунлаб беради. Бу давлатнинг учинчи жаҳон урушини келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳудудларга киритилишининг сабаби, мамлакатнинг жануби-шарқида Киевга қарши чиқаётган кучларнинг мавжудлигидир. Профессорнинг фикрига кўра, мабодо Киевда ўта “ўнгчилар” ҳокимият тепасига келиб қолса, Донбассдаги можаро янги куч билан алангаланади. Бундай ҳолда, профессорнинг фикрига кўра, Россия ҳам можарога қўшилиши мумкин ва бу ҳолат Ғарб билан жиддий қарама-қаршиликни келтириб чиқаради.
 
Учинчи жаҳон урушини келтириб чиқариши мумкин бўлган тўртинчи ҳудуд – Туркиядир, дейилган профессорнинг таҳлилида. Бу мамлакат ҳозирги вақтда ЕИ ва АҚШдан узоқлашиб, Россия билан муносабатларини яхшиламоқда. Бу ҳолат минтақада кучлар тенглигини ўзгартириб юборади ва Сурия, Ироқ, Болқон ярим ороли ҳамда Кавказдаги воқеалар ривожига таъсир қилади.  
 
Ниҳоят, учинчи жаҳон урушини келтириб чиқариши мумкин бўлган бешинчи ҳудуд Саудия Арабистон ва Эрон ўртасидаги зиддиятлардир. Саудияликлар Эронга қарши курашиш учун коалиция тузиб, бу коалицияга Исроилни ҳам таклиф қилишлари мумкин. Профессор, “Россия охирги вақтда бу ҳудуддаги ўз мавқеини кучайтирмоқда, бу эса йирик давлатлар ўртасидаги қарама-қаршиликни келтириб чиқариши мумкин”, деб хулоса қилади
Обил Сафаров

Теглар:Учинчи жаҳон уруши Роберт Фарли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!