...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШга салом! Эрон доллардан воз кечди


13:47, 19.04.2018 Олам
 10 348

Эроннинг расмий валютаси риёл саналади.

Кеча, 18 апрель куни Эрон ҳукумати АҚШ долларини мамлакатда ишлатиш ва у орқали савдо қилишни тақиқлаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилди. Бу ҳақда “Корреспондент” нашри маълум қилди.
 
Таъкидланишича, энди мамлакатда халқаро пул алоқалари еврода амалга оширилади.
 
“Ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда, Эроннинг барча вазирликлари, давлат ташкилотлари ва компаниялари ўз ҳисоботларида, шунингдек, ахборот ва молиявий маълумотларда доллар ўрнига евродан фойдаланиши керак”, дейилади ҳужжатда.
 
Шунингдек, Эрон Марказий банкига миллий валюта бўлган риёлнинг еврога нисбатан курсини ўрнатиш топширилган.
 
ОАВга кўра, Эрон мана шу тадбир билан риёлнинг инфляция даражасини пасайтирмоқчи.
Икром Раҳмон

Теглар:Эрон доллар валюта евро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 665

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!