“Мобил мухбир” лойиҳасига илк видеохабарни АҚШда таҳсил олаётган ҳамюртимиз Умида Ғайбуллаева юборди.
АҚШда бир неча кун давомида кузатилган ноқулай об-ҳаво, “Жонас” дея ном олган қор бўрони оқибатида машиналар ҳаракати тўхтатилди, озиқ-овқат дўконлари бўшаб қолди. Ҳукумат вакиллари Нью-Йоркликларга кўчага чиқмасликни тавсия қилди. Бу воқеалар ҳақида сайтимиз орқали батафсил хабар қилган эдик. Умида Ғайбуллаева жўнатган видеохабарда эса кучли ёғингарчиликдан кейинги вазият ҳақида сўз боради.
Дарвоқе, сизда ҳам “Qalampir.uz” да ўз хабарларингиз билан иштирок этмоқчимисиз? Уларни Telegram мессенжеридан +99897 4423320 рақамига ёки электрон почта орқали info@qalampir.uz манзилига юборинг.