...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШдаги аэропортда отишма. Қурбонлар бор


00:27, 07.01.2017 Олам
 2 845

Отишма аэропортдаги иккинчи терминал олдида содир бўлган.

Бир неча соат аввал, АҚШнинг Флорида штати Дания-Бич шаҳридаги Форт-Лодердейл халқаро аэропортида номаълум шахс томонидан отишма содир этилди. Бу ҳақда “CNN” хабар бермоқда.
 
Отишма чоғида 5 киши вафот этган, 9 киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
 
Маълумотларга кўра, отишма аэропортдаги иккинчи терминал олдида содир бўлган. Аэропортдаги йўловчилар шошилинч равишда эвакуация қилинган. Жиноятчи эса полиция томонидан қўлга олинган. Унинг шахси ҳозирча ошкор этилмаяпти.  Унинг одамларга қарата нима мақсадда ўқ узгани ҳам номаълум.
 
Ҳозирда ушбу кўнгилсиз воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган.
Умида Якубова

Теглар:АҚШ Флорида Отишма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!