Ҳаво кемаси Вашингтон штатидаги Уидби-Айленддан Калифорниядаги Чайна-Лейкга йўл олган эди.
Ҳодиса Сиэтлга яқин ҳудудда 7 600 метр баландликда юз берган.
Самолёт Вашингтон штатидаги Уидби-Айленд базасидан Калифорниядаги Чайна-Лейк базасига йўл олган эди.
Маълумотларга кўра, ҳаво кемасида ҳароратни бошқариш тизими ишдан чиққани оқибатида кабинадаги ҳарорат минус 30 даражагача тушиб кетган ва туман билан қопланган.
Бунинг натижасида самолётдаги учувчи ва муҳандис унинг ташқарисини кўриш, датчик ҳамда компаслар кўрсаткичларини кузатиб бориш имкониятини йўқотган.
Юз берган ҳодиса туфайли экипаж самолёт йўналишини ақлли соатлар ёрдамида диспетчерлар билан боғланиб, самолётни Уидби-Айленгга қайтаришга мажбур бўлди.
Базага етиб келган экипаж аъзоларида кучли совқотиш ва музлаш белгилари аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ғарб мамлакатлари, хусусан, Европага аномал совуқ кириб келгани ҳақида хабар берган эдик.