...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда Республикачилар партияси биноси портлатилди


12:14, 17.10.2016 Олам
 3 197

Бино деворига Республикачиларга қарата номақбул сўзлар ёзиб кетган номаълум шахслар қидирилмоқда.

Американинг Шимолий Каролина штати Оринж округидаги Республикачилар партияси қўмита биносида нохуш воқеа юз берди. Номаълум кишилар бино ойнасидан қўлбола портловчи восита отиб кетишган.
 
Шунингдек, жиноятчилар бино деворига республикачиларга қарата ҳақоратомуз сўзлар ёзиб, улардан шаҳардан чиқиб кетишни талаб қилишган.
 
Полициянинг хабар қилишича, портловчи воситанинг ҳаракатга келиши оқибатида бино ичидаги мебелларга зарар етган, ҳеч ким жабрланмаган. Айни вақтда полиция босқинчиларни қидирмоқда.
 
Бу воқеадан хабар топган Демократлар партиясидан бўлган ва АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон ушбу вазият ҳақида баёнот бераркан, “Партия биносига ҳужум қилиш даҳшатли ва ақлга сиғмайдиган ҳаракатдир. Ҳеч ким жабрланмагани қувонтиради”, деб таъкидлаб ўтди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Республикачилар партияси Портлаш АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!