...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда “Pokemon Go” ўйнаётган ҳомиладор аёлни машина уриб юборди


17:48, 22.07.2016 Олам
 7 295

18 ёшли аёл 38 ҳафталик ҳомиласи билан фургон тагида қолди.

АҚШнинг Миссури штатида 18 ёшли ҳомиладор аёлни синглиси,  қаллиғи ва яқинлари билан “Pokemon Go” ўйинини ўйинаётган пайтда фургон уриб юборди. Автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойидан қочган. Бу ҳақда “DailyMail” хабар бермоқда.
 
Зарбдан қаттиқ шикаст еган аёл ҳушини йўқотган. Бу пайтда унинг ҳомиласи 38 ҳафталик эди, дейилади хабарда.
 
Жабрланувчи шифохонада ўзига келди. Унинг ҳомиласини сақлаб қолиш учун шифокорлар болани жарроҳлик усули билан туғдиришди.
 
Айни дамда она ва боланинг саломатлиги жойида, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
 
Жабрланувчининг синглиси маълумот беришича, фургон ҳайдовчиси ҳомиладор аёлни тасодифан уриб юбормаган. У аввалига бир гуруҳ ўйин ўйнаётганлар ёнидан ўтиб кетган ва бирдан бурилиб аёлнинг устига бостириб келган. Шундан сўнг, ҳайдовчи машинани орқага ҳайдаб, жабрланувчининг оёғини босган. 
 
Маълумот ўрнида, “Pokemon Go” 2016 йилнинг 6 июлида чиққан,  реаллик ва виртуал ҳаётни боғлайдиган  компьютер ўйини бўлиб,  Niantic компанияси томонидан ишлаб чиқилди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Pokemon Go АҚШ Миссури 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!