...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ: “Россия ҳам айбдор”


14:50, 08.04.2018 Олам
 5 649

Сурия ҳукумати кимёвий ҳужум ҳақидаги маълумотлар уйдирма эканлигини айтмоқда.

Суриянинг Шарқий Ғута районидаги Дума шаҳрида муҳолифатчилар назоратидаги ҳудудига ҳукумат қўшинлари томонидан газ ҳужуми ташкил қилинган.
 
Қутқарувчилар ва шифокорларнинг сўзларига кўра, газ ҳужуми натижасида 70 киши ҳалок бўлган.
 
Кўнгиллилардан тузилган “Оқ каскалилар” гуруҳи ертўладаги жасадлар суратини намойиш қилган ва ҳалок бўлганлар ортиши мумкинлигини таъкидлаган.
 
Сурия ҳукумати кимёвий ҳужум ҳақидги маълумотлар уйдирма эканлигини айтиб, бу ҳаракатни инкор қилмоқда.
 
АҚШ Давлат департаменти эса ушбу ҳужумда Сурия ҳукумати билан бир қаторда Россия ҳам айбдор деб ҳисобламоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия Шарқий Ғута Россия АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!