Айни кунларда Ироқ парламенти аъзолари 2018 йилги парламент сайловлари муддатини ироқлик қочоқларнинг қайтиши муддатини ҳисобга олиб, қайта кўриб чиқмоқда.
Ўтган ҳафта Ироқ парламенти аъзолари мажлис давомида юз минглаб мигрантларнинг ўз уйларига қайтиб келишлари учун овоз бериш жараёнини узайтиришни таклиф қилишди.
АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси сешанба куни қилган баёнотида овоз бериш муддатини узайтиришга қарши қаратилган чақириқларни танқид қилди. АҚШ ҳукумати Ироқдаги сайловларни белгиланганидек 12 майда ўтказилишини қўллаб-қувватламоқда.
“Сайлов муддатларини ўзгартириш хавфли прецедентни келтириб чиқариши, конституцияга путур етказиши ва Ироқнинг узоқ муддатли демократик ривожланишига таъсир қилиши мумкин”, дейилган элчихонанинг баёнотида.
Парламент спикери Салим ал-Жабурийнинг таъкидлашича, сайлов муддатини белгилаш бўйича навбатдаги мажлис сешанба, 23 январь куни давом этиши кутилмоқда.