...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ ҳарбийлари Невадада ядро қуролини синовдан ўтказди...


09:40, 29.08.2017 Олам
 1 828

Тонопа полигонида “B61–12” русумли ядро бомбасининг зарядсиз янги модификацияси синовдан ўтказилди.

АҚШда Ядро хавфсизлиги миллий бошқармаси (NNSA) томонидан АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари иштирокида жорий йилнинг 8 август санасида ядро бомбасининг зарядсиз янги модификацияси синовдан ўтказилди. Бу ҳақда синов санасидан 21 кун ўтгач АҚШ Ядро хавфсизлиги миллий бошқармаси сайтида расмий  хабар берилган.
 
Невада штатидаги Тонопа полигонида ядро синовлари икки марта ўтказилган. Ҳарбий полигонда ўтказилган синовларда жанговар ҳолатдаги зарядсиз бомбалардан фойдаланилгани маълум қилинмоқда.
 
Бомбалар “F–15E” қирувчи самолёти воситасида синов полигонига ташланган. Қирувчи самолётлар Неллис ҳарбий ҳаво базасидан учирилган.
 
Олимлар синовларни ўтказишдан мақсад — бомбанинг ядровий бўлмаган вазифаларини ўрганиш эканлигини айтишган.
 
Бироқ ҳар қандай ядро синовлари ва уларнинг мавҳум сабабларга кўра ўз вақтида эълон қилинмаслиги — жаҳон ҳамжамияти томонидан илиқ кутиб олинмаслиги маълум. 
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:АҚШ Ядро қуроли Невада 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!