...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ ҳам Ироқ курдларининг мустақиллик референдумини тан олмайди


10:32, 30.09.2017 Олам
 1 776

25 сентябрь куни бўлиб ўтган Ироқ Курдистонидаги мустақиллик референдуми Туркия, Эрон, Ливан ва Россия каби мамлакатлар томонидан кескин қаршиликка учраган эди.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Ироқ федерал суди мамлакат конституциясига хилоф деб ҳисоблаган, Ироқ Курдистони мухтор вилоятида мустақиллик учун бўлиб ўтган референдум бўйича ўз муносабатини билдирди.
 
Рекс Тиллерсон “АҚШ бу референдумни қонуний деб ҳисобламайди. Референдум ва овоз бериш жараёни қонунийлик асосида ташкил этилмаган. Биз, АҚШ томони Ироқнинг ҳеч қачон ҳудудий бўлинишини истамаймиз ҳамда АҚШ ҳукумати ироқлик курдлар билан бу референдумни кечиктириш масаласида музокара олиб борди”, деб таъкидлаган.
 
Шунингдек, баёнотида Рекс Тиллерсон барча тарафларни тинч йўл билан музокарага даъват этган. Акс ҳолда шундоқ ҳам муаммолар ўчоғига айланган минтақа янги бир этник қарама-қаршиликка дуч келиши мумкин, дея таъкидлаган. Масуд Барзоний бошлиқ ироқлик курдлари Ироқ давлати қонунларига ҳурмат билан ёндошиши лозим эканлигини билдирган.
 
25 сентябрь куни бўлиб ўтган Ироқ Курдистонидаги мустақиллик референдуми Туркия, Эрон, Ливан ва Россия каби мамлакатлар томонидан кескин қаршиликка учраган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:АҚШ Ироқ курдлари Мустақиллик референдуми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!