...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ халқаро сиёсатда яккаланиб қолмоқда


09:22, 23.12.2017 Олам
 4 006

Халқаро сиёсатчиларнинг эътирофига кўра, Яқин Шарқ ҳудудидаги зиддиятларни бартараф этишда АҚШ яккаланиб қолмоқда.

Дунёдаги сиёсий жараёнларга кучли таъсир кўрсатиш имконига эга давлатлар, қудратли давлатлар дейилади. АҚШ ҳам худди шундай қудратли давлатлардан бири саналади.
 
Лекин, халқаро сиёсатчиларнинг эътирофига кўра, Яқин Шарқ ҳудудидаги зиддиятларни бартараф этишда АҚШ яккаланиб қолмоқда. Бунинг сабаби, Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчликни қарор топтиришга муваффақиятсиз аралашишдир, дейди АҚШнинг Саудия Арабистони қироллигидаги собиқ элчиси Час Фриман. 
 
У бу борада, “АҚШ Яқин Шарқ масаласида яккаланиб қолди. Бунинг асосий сабаби, ҳеч бир натижага олиб келмаган, давомли кечган тинчлик жараёнидир”, деган. Шунингдек, АҚШнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олгани, “узоқ муддат давомида Исроилни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган АҚШ ташқи сиёсатининг энг ривожланиш нуқтаси бўлган”, ҳисоблайди.
 
Час Фриман, “БМТ да Қуддус мақоми бўйича қабул қилинган резолюция – халқаро қонунларни АҚШ эмас, балки, халқаро ҳамжамият белгилашини яна бир бор кўрсатди” – деган. 
 
Бундан олдинроқ, БМТнинг Бош ассамблеяси кўпчилик овоз билан, АҚШнинг Қуддус Исроил пойтахти, деб тан олинган қарорини тан олмаслик тўғрисида резолюция қабул қилган эди.
 
Ушбу резолюцияга кўра, Қуддус шаҳрининг мақоми, демографик таркибини ўгартириши мумкин бўлган ҳар қандай қарор ва хатти-ҳаракат юридик кучга эга эмас, ҳаққоний эмас, деб топилиши ва бекор қилиниши керак.
 
Шунингдек, резолюцияда “барча давлатларнинг резолюцияга мос келмайдиган чора ва хатти-ҳаракатларни тан олмаслиги талаб қилинади”, деб белгиланган. 
Обил Сафаров

Теглар:БМТ АҚШ Час Фриман 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!