...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ ва Мексика чегарасида яширин туннел топилди


11:46, 21.04.2016 Олам
 4 455

Туннел наркотик моддаларни ташиш учун ишлатилган.

Федерал агентлар томонидан АҚШнинг Калифорния штати ва Мексикани боғловчи яширин туннел топилди.  Мазкур туннелдан гиёҳванд моддаларни ташиш учун фойдаланилган.  Бу ҳақда CNN ёзмоқда.
 
Хабарда айтилишича, мазкур ер ости йўли шу пайтгача топилганлари орасида энг узуни ҳисобланади. Бу ердан қиймати 22 миллион АҚШ доллари бўлган икки тонна кокаин ва етти тонна марихуана топилди.
 
Федерал хизмат ходимларининг сўзларига кўра,  731 метрлик туннел Мексиканинг Тихуана штатидан бошланган ва Сан Диего яқинидаги Отай Меса ҳудудида тугаган.
 
Маълумотларга кўра, ер ости йўли вентиляция тизими, ёритиш ускуналари билан жиҳозланган.  Бундан ташқари, у ерда бир қатор яширин ҳужралар ҳам мавжуд. Туннелнинг АҚШ ҳудудидаги чиқиш жойи деярли бир метрлик диаметрга эга бўлиб, саноат чиқиндилари билан ўраб олинган. 
 
Сан Диегода яширин ер ости йўли орқали гиёҳванд моддаларни ташишга алоқадор олти киши қўлга олинди ва уларга гиёҳванд моддалар иши бўйича айбловлар қўйилди.
 
2006 йилдан буён Калифорния штати чегарасида 13 та яширин ер ости йўллари топилган ва уларнинг барчаси орқали гиёҳванд моддалар ташилган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Мексика Гиёҳванд моддалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!