...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Украинани 150 миллион АҚШ долларга қуроллантиради


10:26, 03.03.2017 Олам
 2 224

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Молия-бюджет масалалари қўмитаси Украинага ёрдам беришни кўзда тутувчи янги лойиҳани ишлаб чиқди.

Бугун, 3 март куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Молия-бюджет масалалари қўмитаси Украинага ёрдам беришни кўзда тутувчи янги лойиҳани ишлаб чиқди. Унга кўра, Украинага ҳарбий жиҳатдан мустаҳкамланиши ва мудофаа тизимини ислоҳ қилиб олиши учун 150 миллион АҚШ доллари ажратилади.
 
Лойиҳага кўра, ажратилган маблағ миллий армиянинг ҳарбий тайёргарлик машқлари, қуролланиш ҳамда масофадан бошқариладиган қуролларни сотиб олиш учун сарфланиши керак. Аммо лойиҳа пулларини кўчиб юрувчи ракета комплексини харид қилиш учун ишлатиш мумкин эмас.
 
Маълумот учун, 25 февраль куни Украина Ташқи ишлар вазири Павел Климкин расмий Киев ҳарбий модернизацияга муҳтож эканини билдирган эди. Шунингдек, у НАТО ва АҚШ ҳарбий кучлари билан мустаҳкам алоқада бўлишни хоҳлашини маълум қилган.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:АҚШ-Украина АҚШ Конгресси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!