...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан “Ахборот ҳужум”ини уюштирди


12:28, 18.11.2017 Олам
 4 432

Ким Чен Ин мамлакатда иқтисодиёт эркинлигига эришиш учун ҳаракат қилган.

“Washingtonpost” нашрининг мухбири Шимолий Кореядан қочиб ўтган 25 нафар кишилар билан суҳбатлашиб мамлакатдаги сиёсий ва ижтимоий ҳаёт борасида журналистик суриштирув олиб борди.
 
“Буюк меросхўр” деб номланадиган ушбу суриштирувда Шимолий Кореяда сиз давлат томонидан қўллаб-қувватланмас экансиз, “ҳеч ким эмассиз”, дейилади.
 
2011 йил 29 декабрь куни Ким Чен Ин Шимолий Корея бошқарувига келган вақтда унинг мамлакат сиёсий ва ижтимоий ҳаёти яхши томонга ўзгаришига аҳолининг ишонч катта бўлган.
 
Журналистик суришитрув давомида интервью берган қочқинларнинг айтишича, “Буюк меросхўр” бобоси ва отасидан ҳам қаттиққўл бўлиб чиққан.
 
Улардан бири эса, Ким Чен Ин мамлакатда иқтисодиёт эркинлигига эришиш учун ҳаракат қилган бўлса-да, ташқи алоқани камайтиришга эришгани каби сўз ва фикр эркинлигини тўсиб қўйган. 
 
“Washingtonpost” нашрида ёзилишича, Шимолий Корея фуқароларининг кўпчилиги мамлакатни, фарзандларининг етарлича билим олишлари учун тарк этишаётганини билдиришган. Айримлар эса бойлик орттириш ва эркин яшаш учун чиқиб кетишга мажбур бўлишган.
 
АҚШ томонининг ҳар бир ҳаракатига эътибор қаратаётган ҳамда етарлича жавоб бериб келаётган Шимолий Корея томони эса ҳозирча мамлакатдаги ОАВлар ва айрим журналистлар орқали “ахборот ҳужуми” га реакция билдиришганича йўқ.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Washingtonpost Журналистик суришитрув Шимолий Корея АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!