Ким Чен Ин мамлакатда иқтисодиёт эркинлигига эришиш учун ҳаракат қилган.
“Буюк меросхўр” деб номланадиган ушбу суриштирувда Шимолий Кореяда сиз давлат томонидан қўллаб-қувватланмас экансиз, “ҳеч ким эмассиз”, дейилади.
2011 йил 29 декабрь куни Ким Чен Ин Шимолий Корея бошқарувига келган вақтда унинг мамлакат сиёсий ва ижтимоий ҳаёти яхши томонга ўзгаришига аҳолининг ишонч катта бўлган.
Журналистик суришитрув давомида интервью берган қочқинларнинг айтишича, “Буюк меросхўр” бобоси ва отасидан ҳам қаттиққўл бўлиб чиққан.
Улардан бири эса, Ким Чен Ин мамлакатда иқтисодиёт эркинлигига эришиш учун ҳаракат қилган бўлса-да, ташқи алоқани камайтиришга эришгани каби сўз ва фикр эркинлигини тўсиб қўйган.
“Washingtonpost” нашрида ёзилишича, Шимолий Корея фуқароларининг кўпчилиги мамлакатни, фарзандларининг етарлича билим олишлари учун тарк этишаётганини билдиришган. Айримлар эса бойлик орттириш ва эркин яшаш учун чиқиб кетишга мажбур бўлишган.
АҚШ томонининг ҳар бир ҳаракатига эътибор қаратаётган ҳамда етарлича жавоб бериб келаётган Шимолий Корея томони эса ҳозирча мамлакатдаги ОАВлар ва айрим журналистлар орқали “ахборот ҳужуми” га реакция билдиришганича йўқ.