Россияга муносиб жавоб қайтаришга ваъда берган Трамп сўзининг устидан чиқди.
АҚШ томони Россиянинг талаби билан шу мамлакатдаги АҚШлик дипломатлар сонини қисқартирилишига жавобан шу йилнинг 23 августидан бошлаб Россия фуқаролари учун иммиграцион бўлмаган визаларни беришни тўхтатди. Бу ҳақда АҚШнинг Россиядаги элчихонаси сайтида маълумот берилди.
АҚШ томонининг таъкидлашича, ушбу қарор Россия ҳукуматининг ўз қарорини ўзгартиришига туртки бўлади ва АҚШ шу йўл билан Россияда дипломатик миссия фаолияти учун зарур бўлган ходимлар таркибини сақлаб қолишга ҳаракат қилади.
АҚШнинг Москвадаги бош элчихонасида виза чеклови 1 сентябрга қадар давом этади. Россиянинг бошқа шаҳарларида жойлашган консуллик идоралари фаолияти эса номаълум муддатга тўхтатилиши айтилган. Шунингдек, виза бўйича аввалроқ ўтказилган суҳбатлар ҳам бекор қилиниши хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Россия ҳукумати АҚШнинг мамлакатдаги дипломатлари сонини 755 нафарга қисқартириш талабини қўйган ва АҚШ ушбу чораларга қарши жавоб қайтармоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.

Зоҳиршоҳ Жўраев