...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Россияга қарши “дипломатик” жавоб тайёрламоқда


09:50, 07.08.2017 Олам
 2 653

АҚШ Россиянинг америка дипломатик миссияси ходимларини қисқартириш борасидаги талабига жавоб тайёрламоқда.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон расмий Вашингтоннинг Россиянинг америка дипломатик миссияси ходимларини қисқартириш борасидаги талабига жавоб тайёрлаётгани ҳақида хабар берди.
 
Тиллерсон АҚШ томонининг қарори ҳақида Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга якшанба куни Манилада бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтган. Бироқ АҚШ қандай “зарба” тайёрлаётганига аниқлик киритмаган.
 
Аввалроқ, АҚШнинг 755 нафар дипломати Россияни тарк этиши талаб қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:АҚШ Дипломатик инқироз Россия Рекс Тиллерсон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!