Кейин Лавров Фэрбенксдаги Арктика Кенгаши вазирлар мажлисида иштирок этиши режалаштирилган.
Учрашув аввалида Тиллерсон Лавров билан ўтажак мазкур диалог 11-12 апрель кунлари Москвада бошланган суҳбат давоми бўлишини таъкидлади. У Россия Ташқи ишлар вазирига АҚШга ташрифи ҳамда кенг доирадаги масалалар борасида фикр алмашиш имконияти учун миннатдорлик билдирди.
АҚШ давлат департаментининг маълум қилишича, Тиллерсон ва Лавров Украина ҳамда Суриядаги вазиятларни, шунингдек, икки томонлама масалаларни муҳокама қилишган.
Кейин Лавров Фэрбенксдаги Арктика Кенгаши вазирлар мажлисида иштирок этиши режалаштирилган.