“Биз бир йил аввал кенгаш ишида ривожланишни кўрмасак шундай қилиш ҳақида огоҳлантирган эдик”, дейди дипломат.
“АҚШ расман БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқади. Биз бир йил аввал кенгаш ишида ривожланишни кўрмасак шундай қилиш ҳақида огоҳлантирган эдик”, деган у.
Шунингдек, вакил Кенгашнинг ҳозирги фаолиятига оид фикрларини ҳам билдириб ўтган.
“Жуда ҳам узоқ вақт Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш инсон ҳуқуқларини бузувчиларни ҳимоя қилиб келди. Афсуски, бизнинг ислоҳотлар ўтказиш ҳақидаги чақириқларимизга қулоқ солинмади. Инсон ҳуқуқларини бузувчилар Кенгашда ҳамон мавжуд ва унга сайланяпти. Дунёдани энг ваҳший тузумлар ҳамон сақланиб қолмоқда. Кенгаш бўлса, уларни ҳимоя қилиш учун эътиборни инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича яхши кўрсаткичларга эга мамлакатларга қаратяпти”, дейди Хейли.
Дипломатнинг фикрича, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгши инсон ҳуқулари устидан кулувчи иккиюзламачи ва ўз-ўзига хизмат қилувчи ташкилот. Бундан ташқари Хейли АҚШ инсон ҳуқуқлари масаласидаги ўз мажбуриятларини бажаришдан тўхтамаслигини таъкидлаяпти.